Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон АҚШ базалари ва авиаташувчиларига зарба беришга қодир ракеталарга эгалигини маълум қилди
Фото: REUTERS
Эрон аэрокосмик кучлари раҳбарининг маълум қилишича, мамлакат Қўшма Штатлар ҳарбий базаларига зарба бериши, шунингдек, Форс кўрфазидаги АҚШ авиаташувчиларига зарар етказа олиши мумкин бўлган ракеталарга эгадир. Бу ҳақда Reuters Эроннинг Tasnim агентлигига асосан хабар бермоқда.
Ҳарбий хизматчининг таъкидлашича, агар Қўшма Штатлар фитна қўзғайдиган бўлса, Эрон армияси қуролдан фойдалана бошлайди.
«Бизнинг «ер-денгиз» ракеталаримиз 700 километрлик масофада жойлашган объектни аниқ нишонга олиши мумкин. АҚШ авиаташувчилари бизнинг мақсадларимиздир», - дея қайд этиб ўтган Эрон аэрокосмик кучлари раҳбари.
У Америка томони минтақада ҳарбий можарони қандай йўл билан келтириб чиқариши мумкинлигига аниқлик киритмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Мэй билан Эрон туфайли уришиб қолгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:30
АҚШ элчиси Полша Сейми спикери билан алоқаларни узмоқда
11:19
Трамп: Эрон билан музокаралар яхши кетяпти, унга келишув қизиқ
09:31
Трамп Ҳиндистонга Россиядан нефт сотиб олишдан воз кечиши эвазига бож тўловларини бекор қилди
09:02