Қизилўрда области матбуот хизмати хабарига кўра, Чимкент—Самара трассасида, Аралск шаҳридан 40 километр масофада Чимкент— Новосибирск йўналишидаги автобус ағдарилиб кетган.
Маълумотларга кўра, автобусда 36 киши бўлган, шундан 34 нафари Ўзбекистон фуқароларидир. Қолган икки киши қозоғистонлик ҳайдовчилар.
«3 киши Аральск райони марказий шифохонасига олиб борилган, улардан бири олинган жароҳатлари туфайли вафот этган. Қолган икки кишининг ҳаёти хавф остида эмас. Аммо улар маълум вақт шифокорлар назоратида бўлиши керак», — дейилади Қизилўрда области акими матбуот хизмати хабарида.
17 нафар йўловчи трасса бўйидаги меҳмонхонага жойлаштирилган, қолган йўловчилар мустақил равишда Новосибирскка йўл олган.












