Ўзбекистон | 09:54 / 23.11.2018
5832
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон олимларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бошланди 

Тошкент Давлат иқтисодиёт университетида Scopus илмий-таҳлилий маълумотлар базаси версиясига кўра, Ўзбекистон олимларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бошланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар қилмоқда.

Тадбир Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Нидерландиянинг Elsevier компанияси билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган.

Қайд этилишича, мазкур тадбир Ўзбекистоннинг Марказий Осиё таълим хабига айланиши томон қўйилган навбатдаги қадамдир. Илк форум давомида Scopus тизими бўйича энг юқори кўрсаткичларни қайд этган олим ва педагоглар тақдирланади. 

Тантанали маросимда республика вазирлик ва идоралар вакиллари, шунингдек QS ва Times Higher Education каби етакчи рейтинг агентликлари директорлари, 5-100 лойиҳавий офис раҳбари Надежда Плохина, Elsevier компанияси раҳбарияти ҳамда ОТМларнинг ректор ва проректорлари иштирок этмоқда.

Тадбир давомида олимлар учун мақолалар ёзиш, илмий журналлар индексацияси ва халқаро рейтингларга кириш методологиясини ўргатишга оид маҳорат дарсларини ўз ичига олган Биринчи илмий форум ўтказилади.

Мавзуга оид