Парижда полиция икки ҳафтадан бери бензин нархлари ошганига қарши норозилик намойишларида қатнашаётган, нур таратувчи жилетлардаги қатнашчиларни тарқатиш учун кўздан ёш сиздирувчи газ ва сув отувчи қурилмалардан фойдаланди.

Тўқнашувлар Елисей майдонларида юз берди, бу ерда полиция намойишчиларни ҳукумат биноларига яқинлаштирмаслик мақсадида махсус мосламалар жойлаштирди. Шанба куни акцияларда 280 киши иштирок этди; улар бутун Франция бўйлаб йўлларни тўсиб қўйишди. Намойишлар пайтида 500дан ортиқ одам жароҳат олди, икки киши ҳалок бўлди.



Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Парижда Эйфель минораси ёпилиши, бу бензин нархининг ошишига қарши намойишлар бўлиб ўтиши сабабли юз бериши хабар қилинганди.
















