Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ва НАТО «Россия тажовузкорлиги туфайли» комиссия мажлисини зудлик билан чақиради
Украина президенти Пётр Порошенко ва НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украина-НАТО комиссияси фавқулодда мажлисини чақиришга келишиб олдилар. Бу ҳақда «112 Украина» хабар қилмоқда.
Хабарда таъкидланишича, комиссия мажлиси зудлик билан «Россия тажовузкорлиги туфайли» чақирилади. Телеканал маълумотига кўра, Шимолий Атлантика альянси раҳбари ва Украина етакчиси Москванинг «кутилмаган ҳаракатларидан» сўнг минтақавий хавфсизлик масаласини муҳокама қилишган.
Порошенко, шунингдек, Украина кемалари ва экипажини озод этиш мақсадида Россияга халқаро босимни кучайтиришга чақирди, дейилади материалда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ The Washington Post Россия ва Украина ўртасидаги кескинлик янада кучайиши ҳақида маълум қилганди.