Ўзбекистон | 18:02 / 26.11.2018
8389
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик олим Тоғ ишлари бўйича Евроосиё академиясининг энг ёш академигига айланди

Навоий шаҳрида Тоғ ишлари бўйича Евроосиё академияси президиум йиғилиши доирасида Тоғ ишлари бўйича Евроосиё академияси ҳақиқий аъзоларига дипломлар топшириш маросими бўлиб ўтди.
 
Академиянинг янги танланган аъзолари орасида ўзбекистонлик олти нафар олим ҳам бор: Баҳодир Раимжонов, Юнус Норов, Ўткир Носиров, Қувондиқ Санақулов, Фарҳодбек Умаров, Илҳом Мислибаев.

Янги академикларга дипломлар РФ Тоғ ишлари бўйича академияси президенти, академик Юрий Малишев ва Тоғ ишлари бўйича Евроосиё академияси президенти, академик Нурлан Риспанов томонидан топширилди.

«МИСиС» Миллий тадқиқот университетининг Олмалиқ филиали директори, техника фанлари доктори Ф.Умаров Тоғ ишлари бўйича Евроосиё академиясининг энг ёш академиги деб топилди.

Тоғ ишлари бўйича Евроосиё академияси 2018 йил 20 июнь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон Тоғ ишлари конгресси доирасида таъсис этилган. Остона шаҳри академия қароргоҳи ва рўйхатдан ўтган жойи сифатида қабул қилинди.

Тоғ ишлари бўйича Евроосиё академияси таъсисчилари таркибига Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Ўзбекистоннинг тоғ-металлургия соҳаси экспертлари ҳамда етакчи олимлари киритилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид