Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Локомотив» ва «Пахтакор»нинг Осиё Чемпионлар Лигасидаги рақиблари маълум бўлди
Суперлигада 31-турида «Локомотив» ўз майдонида «Пахтакор» билан беллашди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Натижада, «темирйўлчилар» олтин медалларни, «шерлар» эса кумуш медалларни қўлга киритишди.
«Локомотив» клуби ОЧЛ келаси мавсумида B гуруҳидан жой олиши маълум бўлди. Бу квартетдан «Ал-Иттиҳод» (Саудия Арабистони), «Ал-Ваҳда» (БАА) ва плей-офф ғолибларидан бири (Қатар, Эрон ёки Ҳиндистон клублари) ўрин эгаллаган.
«Пахтакор» эса саралашдан ўтиш учун 12 февралда сўнгги уч йилдан буён кетма-кет ОФК Кубогида ғолиб чиқаётган «Ал-Қува Ал-Жавия» (Ироқ) клубини мағлуб этиши, натижа ижобий бўлса, бир ҳафта ўтиб БААнинг «Ан-Наср» жамоасидан устун келиши талаб этилади. Ўзбекистон вице-чемпиони ана шу плей-оффдан ўта олса, D гуруҳига тушади ва «Персеполис» (Эрон), «Ал-Аҳлий» (Саудия Арабистони) ва «Ас-Садд» (Қатар) клублари билан кураш олиб боради.
ОКМК клуби Ўзбекистон Кубоги соҳиби сифатида ўтиш ўйинларида қатнашади. Олмалиқликлар дастлаб, 12 февраль куни Тожикистон чемпиони «Истиқлол»ни енгиши, ундан сўнг, 19 февралда Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» жамоаси устидан ғалаба қозониши керак. ОКМК ушбу иккита тўсиқдан ўта олса, Чемпионлар лигасининг А гуруҳида курашни давом эттиради. Бу квартетдан «Ал-Васл» (БАА), «Аз-Завра» (Ироқ) клублари, шунингдек, саралашдан ўтган Қатар, Эрон, Иордания ва Кувайт клубларидан бири ўрин олади.
Мавзуга оид
15:09 / 29.12.2025
Йил якунлари. Ўзбек футболидаги 10 муҳим воқеа
23:01 / 24.12.2025
ОЧЛ-2. «Андижон» бирор марта ғалаба қозонмади ва гуруҳда қолиб кетди
23:18 / 02.12.2025
«Пахтакор» ҳужумчиси Игор Сергеев Суперлигада йил футболчиси бўлди
20:44 / 26.11.2025