Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинанинг яна икки ҳудудида ҳарбий ҳолат жорий этилди
Украинанинг яна иккита ҳудудида ҳарбий ҳолат жорий этилди. Бу ҳақда қонун лойиҳасининг қайта кўриб чиқилган матнида айтилади, у Олий рада сайтида эълон қилинди.
Дастлаб, Винница, Луганск, Николаевск, Одесса, Суми, Харьков, Чернигов ва Херсон областларида, шунингдек, Азов-Керч бўғозининг ички сувларида ҳарбий ҳолат жорий этилди. Ҳужжатга кўра, Запорожье ва Донецк областларида ҳам ҳарбий ҳолат жорий қилинмоқда.
Махсус ҳуқуқий режим 28 ноябрдан 28 декабргача амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина ва НАТО «Россия тажовузкорлиги туфайли» комиссия мажлисини зудлик билан чақириши хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:03 / 11.07.2026
Россияда BMW рухсатсиз йиғилаётгани айтилди
09:19 / 11.07.2026
Россия Азов-Дон канали орқали кемалар ҳаракатини чеклади
08:56 / 11.07.2026
Украина Россиядаги стратегик объектларга зарбаларни кенгайтирмоқчи
20:34 / 10.07.2026