Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўсмирлар ўртасида Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон ғалабали серияни давом эттирди
2018 йилнинг 24 ноябридан 3 декабрига қадар Туркиянинг Конья шаҳрида 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида шахмат бўйича Бутунжаҳон олимпиадаси бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, мамлакатимиз шахматчилари иккинчи раундда Польша термасини 3-1 ҳисобида таслим этишди.
Нодирбек Абдусатторов (2560) биринчи доскада қора доналарда Якуб Косаковскини (2413) таслим этди. Нодирбек Ёқуббоев (2549) иккинчи доскада оқ доналарда Косма Пасан-Милехни (2334) ортда қолдирди. Шамсиддин Воҳидов (2456) учинчи доскада ўзининг илк партиясида ғалаба қозонди. У Миеско Мис (2307) устидан зафар қучди. Ситора Сапарова (1848) тўртинчи доскада оқ доналарда Мария Маличкага (2013) имкониятни бой бериб қўйди.
Ўзбекистон терма жамоаси учинчи раундда Молдова терма жамоасини 3,5-0,5 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ўзбекистонлик ёш иқтидор эгалари тўртинчи раундда АҚШ шахматчилари билан куч синашадилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини ғалаба билан бошлагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:10 / 11.07.2026
Жаҳоннинг энг кучли ёш дастурчилари Ўзбекистонда жамланади
08:34 / 19.05.2026
Хориждаги ёшлар учун халқаро ўзбек тили олимпиадаси ташкил этилади
21:45 / 07.05.2026
ХОҚ Беларус спортчилари учун барча чекловларни бекор қилди
13:06 / 21.10.2025