Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ўсмирлар ўртасидаги шахмат олимпиадасида АҚШга мағлуб бўлди
Туркиянинг Конья шаҳрида 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида шахмат бўйича Бутунжаҳон олимпиадаси давом этмоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси 4-раундда АҚШ термасига 2,5 - 1,5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Нодирбек Абдусатторов (2560) биринчи доскада Давид Бродскийга (2415) қарши дуранг ўйнади.
Нодирбек Ёқуббоев (2549) иккинчи доскада Ханс Ниманнга (2439) мағлубиятга учради. Жавоҳир Синдоров (2513) учинчи доскада рақиби Весли Вангга (2248) ютқазди. Шамсиддин Воҳидов (2456) тўртинчи доскада Акшита Горти (2308) устидан зафар қучди.
Якуний ҳисоб: АҚШ фойдасига 2,5 – 1,5.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик ёш иқтидор эгалари Польша, Молдова ва Венгрия терма жамоаларини мағлубиятга учратишганди.
Мавзуга оид
10:10 / 11.07.2026
Жаҳоннинг энг кучли ёш дастурчилари Ўзбекистонда жамланади
08:34 / 19.05.2026
Хориждаги ёшлар учун халқаро ўзбек тили олимпиадаси ташкил этилади
21:45 / 07.05.2026
ХОҚ Беларус спортчилари учун барча чекловларни бекор қилди
13:06 / 21.10.2025