Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Американинг Rivian компанияси электрда юрадиган пикап ва кроссоверни намойиш этди
Улар тўрт моторли 105, 135 ва 180 кВт/с аккумуляторлар билан жиҳозланган электромобиллар бўлиб, 370, 483 ва 644 км масофани босиб ўтади ва уч сониядан камроқ вақт ичида тезлигини соатига 100 кмга етказа олади.
Пикапнинг узунлиги 5475, эни 2015, баландлиги 1815 мм. Юк платформасининг ўлчами 1400га 1385 мм.
Пикап шунингдек, турли буюмларни жойлашга мўлжалланган 350 литли “тубус” билан жиҳозланган.
Ҳар икки автомобиль ичида иккитадан телевизор бор. Бундан ташқари, машиналарни тайёрлашда табиий ёғоч ва алюминий ҳамда осон тозаланадиган материаллардан фойдаланилган.
Машиналарга автопилот ҳам ўрнатилган. Улар камера, радар, лидар, ультратовушли узатгичлар ва юқори аниқликдаги GPS-модуль билан жиҳозланган.
Пикап сотувга 2020 йилда 61,5 минг доллар билан сотувга чиқади. Ҳозирдан минг доллар тўлов эвазига унга олдиндан буюртма бериш мумкин.
Мавзуга оид
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
17:59 / 10.06.2026
Мексика 8600 долларга ўта арзон Olinia Uno электромобилини тақдим этди
22:44 / 26.05.2026
Сурхондарёдаги қувватлаш станциясида электромобил ёниб кетди
20:43 / 26.05.2026