Кечадан бошланган Европа миллий чемпионатларидаги навбатдаги турлар бугундан қизғин паллага киради. Қизиқарли ўйинлар шу қадар кўпки, масалан, Ла Лигадаги бугунги етакчи жамоалар - «Алавес»ва «Севилья» ўртасида кечадиган аҳамиятли ўйин ҳам анонсимизга сиғмай қолди. Демак, эътиборингизда, ундан ҳам зўр ўйинлар ҳақида қисқача.

Франция

ЛИЛЛЬ - ЛИОН (1 декабрь, 21:00)

Ушбу мавсумни «Лилль» жамоаси анча кўтаринки кайфиятда бошлади ва бир муддат турнир жадвалида 2-ўринда ҳам борди. Францияда бу ўрин «ПСЖ»дан бошқа жамоалар учун чемпионлик билан баробар эканини яхши биласиз. Аммо сўнгги ўйинларда Кристоф Галтье шогирдлари суръатни бироз пасайишди - Лигадаги сўнгги уч ўйиндан иккитасида мағлубият, шунингдек, «Страсбур»га қарши кубок ўйини ҳам бой берилди.

«Лион» эса барча мусобақалар доирасидаги сўнгги 15 ўйиндан атиги биттасида мағлуб бўлган. У ҳам бўлса, Париждаги ўйинда.

Шундай бўлса-да, «Лилль»нинг «Лион»га қарши уй учрашуви анча қизиқарли бўлиши  табиий. Зеро жамоаларни турнир жадвалида фақат 1 очко ажратиб турибди, холос. «Лион» 27 очко билан иккинчи, «Лилль» эса, 26 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда. Бундан ташқари, сўнгги пайтлардаги ўзаро ўйинларда «Лилль»нинг устунлиги ҳам ўйиннинг аҳамиятини оширади. «Лилль» Лиондаги охирги икки ўйинда ғалаба қозонган. Лиллда бўлиб ўтган февралдаги баҳсда эса, 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Ўйин давомида 0:2 ҳисобида орқада борган мезбонлар оқибатда вазиятни тенглаштира олишганди.

Меҳмонлар ҳафта ўртасида «Манчестер Сити»га қарши қийин ўйин ўтказгани ҳам «Лилль»га қўшимча устунлик бериши мумкин.

Лига 1
15-тур
30 ноябрь, жума
«Сент-Этьенн»—«Нант» 3:0
Голлар: 1:0 – 72 Берич, 2:0 – 84 Ҳазри, 3:0 – 90 Колодзейчак.
1 декабрь, шанба
«Лилль»—«Лион» 21:00