Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парижда полиция ва «сариқ жилетлар» ўртасида тўқнашувлар бошланди. Намойишлар уч ҳафтадан бери давом этмоқда
1 декабрь куни Парижда полиция ва ёқилғи нархларининг кўтарилишига қарши бўлган «сариқ жилетлар» ўртасида янги тўқнашувлар рўй берди.
VIDEO: On a third day of unrest, clashes between "yellow vest" protesters and riot police break out on the Champs-Élysées in Paris pic.twitter.com/WJUjgTPrW7
— AFP news agency (@AFP) December 1, 2018
Полиция оломонга қарши кўздан ёш сиздирувчи газ қўллади. Намойишчилар полициячиларга сариқ бўёқлар отишган. 60 киши қўлга олинди, деб хабар бермоқда Reuters.
Тўқнашувлар намойишларнинг расмий бошланишидан аввал юз берди, деб ёзмоқда BBC News. Намойишчилар Елисей майдонларига киришни тўсиб қўйган баррикадаларни олиб ташлашга уринишди.
Францияда ноябрь ойи ўрталарида юз минглаб одамлар иштирокида «сариқ жилетлар» намойишлари бошланди. Фаоллар бензин нархларининг кўтарилишига қарши чиқиб, йўлларни тўсиб қўйишди. Намойишлар пайтида икки киши ҳалок бўлди, юзлаб одамлар жароҳат олди.
Мавзуга оид
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
15:43 / 31.05.2026
Парижда «ПСЖ» фанатлари тартибсизлик келтириб чиқарди – фотолар
23:08 / 21.05.2026
Париж Фаластин халқига фахрий фуқаролик бермоқчи
08:32 / 21.05.2026