Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ўсмирлар Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Эронни мағлубиятга учратишди
Туркиянинг Конья шаҳрида 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида шахмат бўйича Бутунжаҳон олимпиадаси давом этмоқда.
Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, 1 декабрь куни Ўзбекистон терма жамоаси саккизинчи турни ўтказди.
Унда ўзбекистонлик ёш иқтидор эгалари Эрон терма жамоасини 2,5 – 1,5 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров ва Шамсиддин Воҳидов дуранг қайд этган бўлса, Нодирбек Ёқуббоев иккинчи доскада ғалабага эришди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси ўсмирлар ўртасидаги Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ҳиндистон ва Украинани мағлубиятга учратганди.
Мавзуга оид
10:10 / 11.07.2026
Жаҳоннинг энг кучли ёш дастурчилари Ўзбекистонда жамланади
08:34 / 19.05.2026
Хориждаги ёшлар учун халқаро ўзбек тили олимпиадаси ташкил этилади
21:45 / 07.05.2026
ХОҚ Беларус спортчилари учун барча чекловларни бекор қилди
13:06 / 21.10.2025