7 ёшли бола Youtube’да энг кўп пул топувчи блогерлар рўйхатида етакчилик қилмоқда
Forbes журнали Youtube’да энг кўп пул топувчи блогерлар рейтингини тузди.
Рейтингга Райан исмли 7 ёшли бола етакчилик қилмоқда. У ота-онаси билан Ryan Toys Review каналини юритади. Улар бу каналда турли ўйинчоқларга видеошарҳларни жойлаштиришади. Ёш блогернинг каналига 17 млндан кўпроқ одам обуна бўлган. Блогернинг видеолари улар туфайли 26 млрд намойиш тўплаган. Канал оилага бир йил ичида 22 млн доллар келтирган.
2-ўринни Жейк Пол исмли блогер эгаллади. 17 млндан кўпроқ киши унинг турли мусиқий ва комедик видеоларини мунтазам кузатиб боради. Унинг йиллик даромади 21 млн доллардан ошади.
3-ўринга Dude Perfect жамоаси қўйилган. 5 дўст қўл остидаги турли буюмлардан фойдаланган ҳолда турли трюклар бажарган видеолари эвазига бир йилда 20 млн доллар ишлаб топишган. Уларнинг каналига 37 млн киши обуна бўлган.
2017 йилда рўйхатга етакчилик қилган Дэниел Миддлтон жорий йилда 4-ўринга тушиб кетган. Британиялик геймер DanTDM каналини юритади ва у Minecraft ўйинига ихтисослашган, бироқ геймер унда бошқа видеоўйинлар шарҳини ҳам жойлаштиради. Унинг каналига 21 млн киши обуна бўлган, йиллик даромади эса 18 млн долларга етади.
5-ўринни америкалик стилист, модел ва мусиқачи Жеффри Стар эгаллаган. Унинг каналига 11 млн киши обуна бўлган, йиллик даромади эса 18 млн долларни ташкил қилган.
Шунингдек, етакчи ўнталикка Markiplier, Vanoss Gaming, Jacksepticeye, PewDiePie ва Logan Paul каналлари ҳам киритилган.
Forbes рейтингни тузишда блогерларнинг 2017 йил 1 июнидан 2018 йил 1 июнигача олган даромадларини ҳисобга олган. Суммалар солиқ чегирилмаган ҳолда кўрсатилган.
Мавзуга оид
20:42 / 06.10.2024
Forbes энг кўп маош оладиган давлат раҳбарларини эълон қилди
21:08 / 26.09.2024
«Газпром» Россиянинг сердаромад компаниялари рўйхатидан тушиб кетди
22:27 / 10.08.2024
Forbes АҚШдаги президентлик пойгасининг «энг қашшоқ» иштирокчиси номини маълум қилди
13:11 / 24.07.2024