Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Форс кўрфазига атом авиаташувчисини жўнатди
Фото: US Navy
Америка Қўшма Штатлари Эронга кучини намойиш қилиш мақсадида John C. Stennis атом авиаташувчиси бошчилигидаги бир гуруҳ кемаларни Форс кўрфазига жўнатди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Аниқлик киритилишича, Америка кемаларининг кириши Форс кўрфазида сўнгги саккиз ойдаги шундай турдаги амалиётга айланади.
Пентагон фикрича, Америка авиаташувчисининг мавжуд экани Эрон бу сувларда душманлик кайфиятидаги хатти-ҳаракатни амалга оширса, кучларни тартибга солишдаги «мутлақо ижобий фарқни келтириб чиқаради».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон АҚШ базалари ва авиаташувчиларига зарба беришга қодир ракеталарга эгалигини маълум қилганди.
Эрон аэрокосмик кучлари раҳбарининг айтишича, мамлакат Қўшма Штатлар ҳарбий базаларига зарба бериши, шунингдек, Форс кўрфазидаги АҚШ авиаташувчиларига зарар етказа олиши мумкин бўлган ракеталарга эгадир.
Мавзуга оид
03:54
Трамп Путин ёлғончиликда айбланган мақолани репост қилди
23:30 / 31.12.2025
Трамп дунёдаги эҳтимолий «энг ёмон» давлатни айтди
09:21 / 31.12.2025
АҚШ ва Франция Украинанинг Путин қароргоҳига ҳужуми ҳақидаги даъволарга шубҳа билан қарамоқда
18:03 / 30.12.2025