CNN: Трамп ўз атрофида ёлғончиларни тўплаб олган
АҚШ президенти Дональд Трамп ўз атрофида ёлғончиларни тўплаб олган, деб хабар бермоқда CNN телеканали.
Бундан олдин Шарон Лафраньер ҳам бу ҳақда The New York Times газетасида ёзган, дея таъкидлайди телеканал. Унинг сўзларига кўра, айнан АҚШ махсус прокурори Роберт Мюллернинг АҚШдаги 2016 йилги президентлик сайловларига Россия аралашуви юзасидан суриштируви Трамп атрофида ёлғончилар нақадар кўплигини кўрсатиб қўйди.
Хусусан, у қуйидаги мисолларни келтирди: АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Майкл Флинн Россия билан алоқалар бўйича кўрсатмаларида ёлғон борлигини тан олди, Трамп штаби раҳбарининг ўринбосари Рик Гейтс Украинадаги молиявий операциялар ҳақида ёлғон гапирганини билдирди, Трамп сайловолди штаби раҳбари Пол Манафорт Украинадаги бизнес ҳақида ёлғон маълумот берганини айтди, АҚШ президентининг собиқ адвокати Майкл Коэн Москвадаги Trump Tower лойиҳаси ҳақида конгрессга нотўғри маълумот берганини тан олди.
CNN’нинг қайд этишича, бу Трампга аввал яқин бўлган, ёлғон гапирганини тан олиб, суд томонидан таъқиб қилинган шахсларнинг рўйхати.
Бугунги кунга келиб, The Washington Post ҳисоб-китобига кўра, Трампнинг ўзи Оқ уйдаги илк 600 куни давомида ёки бутунлай ёлғон бўлган, ёки нотўғри хулосага келишга ундайдиган 5000 мингтадан ортиқ баёнот берди, дея таъкидланади материалда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп G20’да етакчи эканини эмас, балки ўзига хос шахслигини кўрсатгани айтилганди.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024