Ўзбекистон | 09:48 / 04.12.2018
7822
2 дақиқада ўқилади

Тиббий техникага энг кам талабларга қўшимча киритилади

Фото: EuroMedNews

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг “Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларга қўшимча киритиш ҳақида”ги буйруғи лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларга қуйидаги қўшимча киритилиши мумкин:

Қуйидаги мазмундаги 301-боб билан тўлдирилади:

“31-боб. Халқ табобати ихтисослиги бўйича

54-1. Маслаҳат, диагностика ва консерватив даволашдан иборат бўлган амбулатор типдаги тиббиёт ташкилотида қуйидагилар бўлиши лозим:

стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол;
халқ табобати вакили учун иш столи;
стуллар;
кушетка;
муолажа хонасида стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа;
стериллаш ва дистиллаш учун мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналари ёки стерилизацияни ўтказиш учун имзоланган шартнома (фаолиятида инвазив муолажалар мавжуд бўлганда);
тонометр ва фонендоскоп;
тиббиёт термометри.

54-2. Маслаҳат, диагностика ва консерватив даволашдан иборат бўлган стационар типдаги тиббиёт ташкилотида қуйидагилар бўлиши лозим:

стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол;
халқ табобати вакили учун иш столи;
ҳамширалар пости учун стол;
стуллар;
кушетка;
совутгич (холодильник);
муолажа ўтказиладиган хонада стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа;
стериллаш ва дистиллаш учун мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналари ёки стерилизацияни ўтказиш учун имзоланган шартнома (фаолиятида инвазив муолажалар мавжуд бўлганда);
каравотлар;
тонометр ва фонендоскоп;
тиббиёт термометри.”. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид