Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, Украина қуролли кучлари сони Россия томони билан чегарада оширилмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари твиттердаги ўз саҳифасида ёзган.

Украина президенти сўзларига кўра, қўшинлар гуруҳининг мустаҳкамланиши мамлакат мудофаа қобилиятини кучайтириши керак.

«Ушбу жараён доирасида Украина қуролли кучларининг жанговар қисмлари ҳамда бўлинмалари бутун чегарамиз чизиғи бўйлаб энг хавфли йўналишларга жойлаштирилмоқда», - дея маълум қилди Порошенко. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Путин қандай ҳолатда ғалабага эришишини айтганди.

«Агар биз президентлик сайловларини бошқа муддатга кўчирсак, унда бу ҳолатда фақат бир ғолиб бўлади ва ушбу ғолибнинг номи - жаноб Путин. Биз унга бу имкониятни бермаймиз», - деди Порошенко.