2018 йилда мажбурий меҳнатга йўл қўйган 30 нафар амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳамда Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича Парламент комиссиясининг Халқаро Меҳнат Ташкилотининг “Мажбурий меҳнат тўғрисида”ги 29-сонли ҳамда “Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида”ги 105-сонли конвенцияларининг ижро этилиши ҳолатини ўрганиш натижаларига бағишланган қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабарига кўра, мажлисда таъкидланишича, мажбурий меҳнатга барҳам бериш, фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлашда соҳага доир қонунчилик асосларини мустаҳкамлаш алоҳида ўрин тутади.
Соҳадаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган шахсларга нисбатан мансаб лавозимидан қатъи назар қонунда белгиланган тартибда чоралар кўрилди.
Хусусан, 169 нафар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш комплекси бўйича сектор раҳбари (туман ва шаҳар ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари) интизомий жавобгарликка тортилган, уларнинг 30 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Мажлис иштирокчилари томонидан мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шаклларидан фойдаланишнинг олдини олиш учун жойларда йўлга қўйилаётган мониторинг ва қайта алоқа механизмлари, жамоатчилик ва парламент назоратини кучайтириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Мавзуга оид
12:30 / 06.11.2024
АҚШда Трампнинг республикачилари Сенатда кўпчилик ўринни қўлга киритди
19:00 / 24.10.2024
Давлат меҳнат инспекциясига мажбурий меҳнатга оид 283 та мурожаат келиб тушди
15:55 / 24.10.2024
“5 йилда 440 га яқин қонун муҳокама қилинди” - Сенат раиси
13:38 / 23.10.2024