Спорт | 09:46 / 07.12.2018
8297
1 дақиқада ўқилади

Отабек Шукуров БАА клуби билан шартномасини узайтирди

Фото: Sharjah FC

Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси Отабек Шукуров БААнинг «Шаржа» клуби билан шартномасини узайтирди.

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, томонлар ҳамкорликни 2022 йилга қадар давом эттиришга келишиб олишган.

Шукуров шаржаликлар сафига 2017 йилнинг декабрида эркин агент сифатида қўшилган эди. 22 ёшли хавбек бунга қадар «Бунёдкор», «Машъал» ва «Бухоро» клублари шарафини ҳимоя қилган.

Маълумот учун, «Шаржа» БАА чемпионатининг 2018/19 йиллар мавсумида 12та турдан сўнг пешқадам бўлиб турибди. Клуб амалдаги чемпиони «Ал-Айн» билан тенг очко тўплаган бўлиб, асосий рақобатчисини қўшимча кўрсаткичлар эвазига ортда қолдирмоқда.

Фото: Sharjah FC

Отабек Шукуров 12та турнинг барчасида асосий таркибда майдонга тушди ва деярли алмаштиришларсиз ўйнамоқда. Унинг ҳисобида иккита гол ва иккита сариқ карточка бор.

Мавзуга оид