Қозоғистондаги ўртача ойлик иш ҳақи маълум бўлди
Қозоғистонда 11 ой мобайнида ўртача ойлик иш ҳақи 159,5 минг тенгегача етди. Бу ҳақда миллий иқтисодиёт вазири Тимур Сулейменов ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Tengrinews.kz.
Қозоғистон МИВ раҳбарининг сўзларига кўра, 2018 йил бошидан бери 468,6 минг киши иш билан таъминланган.
«Октябр ойида ишсизлик даражаси 4,8 фоизгача тушди. Ойлик иш ҳақи динамик тарзда ўсиб бормоқда. Январь-октябр ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 159,5 минг тенгегача ўсди. Ҳисоб-китобларга кўра, реал равишда 2,2 фоизга ошди», - деди Сулейменов.
Вазир маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида реал пул даромадлари 3,4 фоизга ошган.
«Декабрь ЯИМ ойлик тузилмасида сезиларли улушга эга бўлгани инобатга олиниб, давлат ва маҳаллий ижро этувчи органлар инвестиция лойиҳаларининг ишлаши ҳамда натижалари сифатли ҳужжатлаштирилишини таъминлаши керак. Айниқса, бу давлат харидлари ва қурилиш соҳаларига алоқадор», - дея қўшимча қилди Тимур Сулейменов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи маълум қилинганди.
2018 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 684,5 минг сўмни (иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган, шунингдек унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи, ижтимоий суғурта ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд) ташкил этди.
Мавзуга оид
07:30
Қозоғистонда ўзбекистонлик ҳайдовчига жароҳат етказган фуқарога жиноят иши қўзғатилди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
23:10 / 02.11.2024
Қозоғистонда «замонавий кўчманчилар» учун янги виза тури жорий этилди
17:12 / 02.11.2024