Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди
Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон бокс федерациясининг тақвим режасига асосан шу йилнинг 10–17 декабрь кунлари Самарқанд шаҳридаги Олимпия захиралари тайёрлаш маркази спорт мажмуасида бокс бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Мусобақада республиканинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон республикаси, МҲСК, «Динамо» ҳамда касаба уюшмалари жамоалари таркибидаги 277 нафар чарм қўлқоп усталари иштирок этишмоқда.
Ушбу мусобақада терма жамоа фаворитлари Ҳасанбой Дўсматов, Иқболжон Холдоров, Рустам Тўлаганов, Бобоусмон Ботуров, Миразиз Мирзахалиловлар яна бир бор рингда рақиблари билан куч синашадилар.
Мусобақа бу йилдан AIBA’нинг янги қонунига биноан — 52, 57, 63, 69, 75, 81, 91, 91+ кг каби 8 та вазн тоифасида ўтказилмоқда.
Мусобақанинг ярим финал жанглари 16 декабрь, якшанба, финал жанглари эса 17 декабрь душанба куни бўлиб ўтади.
Ўз мухбиримиз.
Мавзуга оид
22:03 / 26.06.2026
Боксчи Усик учта чемпионлик камаридан воз кечди
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026