Украина ва Россия ўртасидаги зиддиятда Биринчи жаҳон уруши сценарийси кузатилди
Россия ва Украина ўртасидаги муносабатларда кескинликнинг ортиши Биринчи жаҳон урушидан олдинги вазиятга ўхшайди. Бу ҳақда Буюк Британия Қироллик ҳарбий-денгиз кучлари собиқ қўмондони, адмирал Алан Уэст Daily Star нашрига интервьюсида маълум қилди.
Давлатлар ўртасида Керч бўғозидаги зиддият алоҳида хавф туғдиради. Унинг эслатишича, Москвани Украинага бостириб киришга тайёргарлик кўришда айблашмоқда, Украина президенти Пётр Порошенко эса альянс мамлакатларидан ёрдам сўраяпти. Уэстнинг фикрича, ҳар икки томон бир-бирини текшириб, НАТО аралашуви эҳтимоли ҳақида огоҳлантирмоқда.
Унинг сўзларига кўра, агар Россия Донбассда ўз қўшинларидан фойдаланса, унда Украинада тўла миқёсли уруш бошланади. Адмиралнинг билдиришича, НАТО низога аралашмайди, сабаби Украина альянс аъзоси эмас. Ғарб Москва билан Киев туфайли «қайноқ уруш»га киришишни хоҳламайди, аммо бу ҳолатда мамлакат йўқ бўлиб кетади.
«Айнан шундай ҳолат Биринчи жаҳон урушига олиб келган. Гарчи унга эрцгерцог Франц Фердинанднинг ўлдирилиши туртки бўлган бўлса-да, бироқ ўшанда уруш ёқасида мувозанатни сақлаш сиёсати кузатилганди», - дея изоҳ берди у.
Уэст урушдан қочиш учун Россияга қарши санкцияларни кучайтириш, «ҳар бир олигархга зарба бериш, нафақат мамлакатимизда, балки бутун дунё бўйлаб активларини музлатишга» чақирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинада россиялик жосус фош этилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:10 / 04.11.2024
Тайбэй: Тайванлик иккинчи кўнгилли Украина учун жангларда ҳалок бўлди
09:50 / 04.11.2024
Туркия ТИВ раҳбари: Украина яхлитлиги тинчликнинг шартидир
22:10 / 03.11.2024
Google тасодифан Украинадаги ҳарбий объектларнинг хариталарини ошкор қилди
18:43 / 03.11.2024