Жаҳон | 14:15 / 12.12.2018
5538
1 дақиқада ўқилади

Британияда Тереза Мэйга нисбатан ишончсизлик вотуми бўйича овоз бериш жараёни бошланди

Фото: REUTERS/Toby Melville

Буюк Британиянинг Консерватив партияси бошқарув қўмитаси раиси Грэм Брэди мамлакат бош вазири Тереза Мэйга ишончсизлик вотуми бўйича овоз бериш жараёни бошлангани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда Sky News хабар бермоқда.

«Қоидаларга кўра, овоз бериш 12 декабрь, чоршанба куни соат 18:00 (Тошкент вақти билан соат 17:00) ва соат 20:00 (Тошкент вақти билан соат 19:00) оралиғида бўлиб ўтади», - деди Брэди.

Унинг сўзларига кўра, парламентарийлар томонидан овоз бериш жараёнини бошлаш учун керак бўлган 15 фоизлик чегара ортда қолдирилди. Шунингдек, унинг қайд этишича, овозлар дарҳол ҳисоблаб чиқилади ва овоз бериш натижалари қисқа вақт ичида маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британияда консерваторлар Мэйга ишончсизлик вотуми учун етарли бўлган мурожаат билан чиқишганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид