Жаҳон | 08:33 / 12.12.2018
12333
1 дақиқада ўқилади

Молдова бош вазири «Россия аралашуви» ҳақида маълум қилди. Президент буни рад этмоқда

Игорь Додон/Фото: Валерий Шарифулин/ТАСС

Молдова президенти Игорь Додон мамлакат бош вазири Павел Филипнинг 2019 йилги парламент сайловларига «Россия аралашуви» бўйича уринишлар юз бераётгани ҳақидаги сўзларини рад этди. Бу ҳақда «Известия» ёзмоқда.

Президентнинг сўзларига кўра, Россия томони Молдовадаги сайловларга аралашаётгани йўқ. Унинг билдиришича, мамлакат ҳукумати ўз фуқароларининг Россия ҳудудида бўлган ҳолда, овоз бериш жараёнида иштирок этиши учун етарли шароитлар яратмаяпти.

Додоннинг қайд этишича, Ғарб мамлакатлари ва қўшни давлатларнинг Молдова ҳудудидаги сайловларга аралашиши эҳтимоли кўпроқдир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Молдова президенти яна ўз лавозимидан четлатилганди.

Молдова Конституцион суди сентябрь ойида ҳам Додонни вазифаларини бажаришдан вақтинчалик четлатганди. У уч маротаба вақтинчалик четлатилган, шу билан бирга, икки ҳолатда бу у вазирлар номзодини тасдиқлашдан бош тортгани туфайли юз берган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид