Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ва Россия кучаядиган бўлса, дунёда фалокат юз бериши тахмин қилинди
Washington Examiner муаллифи Том Роганнинг фикрича, агар Россия ёки Хитой ҳозирда АҚШ томонидан бошқарилаётган жаҳон тартибини ўзгартиришга муваффақ бўлса, у ҳолда инсоният фалокатга йўлиқади.
Унинг фикрига кўра, Қўшма Штатлар дунёни яхшироқ қилди, сабаби АҚШ ҳукумати минтақавий барқарорлик ва хавфсизлик тамойилларига амал қилиб келмоқда. Роганнинг қайд этишича, АҚШ туфайли дунёда катта миқёсдаги урушлар кузатилмаяпти.
Бошқа йирик давлатлар, жумладан, Россия ва Хитой, аксинча, бундай принципларга риоя қилишни истамайди ва ҳар қандай вазиятдан фақат манфаат излайди, деб ёзади нашр муаллифи.
«[Хитой етакчиси] Си Цзиньпин ва [Россия президенти Владимир] Путин Венесуэла аҳолиси очарчиликдан азоб чекаётгани, тиланчилик ва фоҳишалик билан шуғулланаётганини кузатиб, бундай томошадан жуда ҳам бахтлилар», - деб ёзади Роган.
Унинг фикрича, мамлакат президенти Николас Мадуро Россия ҳамда Хитой расмийларига зарур бўлган нарсани амалга ошираётган экан, Венесуэладаги вазият Россия ва Хитойда ҳеч қандай эътирозлар уйғотмайди.
Роганнинг хулоса қилишича, агар шундай тамойилларга эга бўлган мамлакатлар жаҳон тартибини ўзгартирадиган бўлса, унда инсониятни «фалокат» кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина ва Россия ўртасидаги зиддиятда Биринчи жаҳон уруши сценарийси кузатилганди.
Мавзуга оид
00:34
Хитой Starlink сунъий йўлдошларини ишдан чиқарувчи қуролини намойиш этди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
10:03 / 11.07.2026
Россияда BMW рухсатсиз йиғилаётгани айтилди
09:19 / 11.07.2026