Президент тежамкор иссиқхоналарни кўпайтириш бўйича топшириқ берди
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида Муборак туманидаги замонавий иссиқхона билан танишди.
«Чўл ҳудудида жойлашган туманда бундай иссиқхона бўлиши жудаям муҳим. Чунки сифатли сабзавотларга эҳтиёж бор, сув эса танқис.
Тадбиркор Қобилжон Ғуломов кам имкониятдан фойдаланиш йўлини топди. 2016 йили «Муборак иссиқлик электр маркази» акциядорлик жамияти ёнидаги ташландиқ ҳудуддан 2 гектар ер олиб иссиқхона барпо этди. Ёмғир тўпланадиган 800-1000 тонналик ҳовузлар қурди. Иссиқхонадаги сабзавотлар томчилатиб суғорилади.
Яна бир самарали томони, иссиқхона «Муборак иссиқлик электр маркази»да ҳосил бўладиган иссиқ сув орқали қиздирилади. Электр маркази учун совуқ сув керак. Шу боис иссиқхонада бу сув айлантирилиб, совугач қувурлар орқали иссиқлик корхонасига қайтарилади. Бундан иккала томон ҳам ютади», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Бундай тежамкорлик кутилганидан ҳам кўпроқ натижа берган. Тадбиркор яна 7 гектар ерда иссиқхона қурган. У иссиқхонада етиштирилаётган помидор, бодринг каби маҳсулотларнинг асосий қисмини экспорт қилиб, катта фойда олишни режалаштирмоқда.
Айни пайтда иссиқхонада қарийб юз киши меҳнат қилмоқда. Келгусида иссқхонани янада кенгайтириб, иш ўринларини кўпайтириш режалаштирилган.
Умуман, туман бўйича 60 нафар тадбиркорга шу каби иссиқхона қуриш учун 300 гектар ер ажратилган.
Президент замонавий иссиқхонани кўздан кечириб, ишчилар билан мулоқот қилди.
Аҳоли фаровонлигини ошириш, доимий ва мавсумий иш ўринлари очишда муҳим ўрин тутадиган бундай иссиқхоналар тармоғини янада кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
Шу ерда Қашқадарё вилоятида 2019-2020 йилларда иссиқхоналар ташкил этиш, Чироқчи туманида лалми майдонларда полиз экинларини кўпайтириш, аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган қатор лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Мавзуга оид
18:04 / 06.11.2024
Тахтиқорача довонида Cobalt’ни тош босиб қолди. Қурбонлар бор
18:06 / 17.10.2024
Қашқадарёда судя ёрдамчиси ўзини ишдан бўшатган суд раиси устидан шу судга даъво киритди
13:07 / 09.07.2024
Қашқадарёда маст ҳайдовчи ЙҲХ инспекторини пичоқлаб қочди. Инспектор вафот этган
14:03 / 11.06.2024