Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида шу йилнинг 27 сентябрь куни номаълум шахс фуқаро К.У.ни уйи олдида қаровсиз қолдирилган “Кобальт” русум автомашинаси эшиги очиқ қолганлигидан фойдаланиб, салонидан ичида 9 000 АҚШ доллари бўлган ҳамёнини ўғирлаб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни М.Улуғбек туманида яшовчи У.Т., Ф.К. ва Ш.И. содир этганликлари аниқланиб, қўлга олинганлар. 

Тергов давом этмоқда.