Спорт | 13:16 / 15.12.2018
7116
1 дақиқада ўқилади

«Интер» «Олтин тўп» соҳибини ўз сафига қўшиб олмоқчи

«Интер» бош директори Жузеппе Маротта жамоанинг асосий трансфер мақсадини белгилаб олди.

Calciomercato хабарига кўра, гап «Реал» яримҳимоячиси Лука Модрич ҳақида кетмоқда.

Миланликлар хорватиялик футболчини ёзда қўлга киритмоқчи эди, аммо трансфер амалга ошмай қолди. 

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Модрич 2018 йил якунига кўра, «Олтин тўп» соҳиби бўлган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов

Мавзуга оид