Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Изсиз ғойиб бўлган 27 нафар чеченистонлик. Россиядаги суд жиноий иш очишдан бош тортди
Ессентукидаги суд Россия Тергов қўмитасининг «Новая газета» томонидан ёзилган, Чеченистонда яшовчи 27 нафар шахснинг изсиз ғойиб бўлиши сабабли жиноий иш қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарорини қонуний, деб топди.
«Терговчининг хатти-ҳаракатлари суд томонидан қонуний ва асосли, деб топилди», - дея суд матбуот хизмати баёнотини келтирган «Интерфакс» 14 декабрь куни.
«Кавказский узел»нинг ёзишича, Тергов қўмитаси ҳаракатларига шикоятни «Новая газета» берган.
2017 йилнинг июлида «Новая газета» январь ойида Грознийда 27 киши ўлдирилгани ҳақида хабар берди. Қайд этилишича, улар 2016 йил декабрида полициячиларга ҳужумдан сўнг амалга оширилган рейдлар давомида қўлга олинган. Чеченистон расмийлари бу хабарни ёлғон, дея аташди. Кейинчалик оммавий ахборот воситалари уларнинг қариндошларига босим ўтказилаётгани ҳақида ёзди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамзон Қодировнинг қароргоҳини тозалашга 51 млн рубль сарфланиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
19:51 / 30.06.2026
“Фарҳод” автоэҳтиёт қисмлар бозоридаги жиноий гуруҳ аъзоларига ҳукм ўқилди
11:56 / 30.06.2026
Дониёр Турғунов устидан суд бошланди: автомобилни олиб қочиш моддаси айбловдан чиқарилган
18:40 / 23.06.2026
Фалажликда ўтган 4 йил ёхуд Исломов раҳбарлиги даврида суд тизими
09:00 / 16.06.2026