25-27 декабрь кунлари пойтахтимиздаги «Ўзкўргазмасавдо» мажмуида «Нон ва қандолат маҳсулотлари байрами – 2018» савдо ярмаркаси бўлиб ўтади. Ярмарка «Нон – ризқ-рўзимиз!» шиори остида ўтказилмоқда.

Кўргазма майдони 3500 квадрат метрдан ортиқ.100 дан зиёд иштирокчи ўз маҳсулотини намойиш этади.

Меҳмонлар кўргазма-савдоларга қўйилган нон ва қандолатчилик маҳсулотларини татиб кўриши ва шу ернинг ўзида харид қилиши мумкин.Нон ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича энг замонавий хорижий технология ва ускуналар савдоси томошабинларга ҳам, харидорларга ҳам қизиқарли бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, кўргазма-савдо меҳмонлари байрам дастурхони учун керакли масаллиқларни шу ернинг ўзида харид қилиши учун барча имкониятлар яратилган. Кўргазма-савдо павильонларида пойтахт аҳолиси ва шаҳримиз меҳмонлари учун барча турдаги озиқ-овқат (нон ва қандолатчилик, турли пишириқлар, янги сабзавот ва мевалар, гўшт, сут ва бошқалар) маҳсулотларининг арзонлаштирилган савдоси ташкил этилади.

Кўргазма-савдо бўлимлари

Нон ва нон маҳсулотлари – юздан зиёд турдаги оби нон, ширмой нон, патир, кулча ва ҳоказолар; ошхона жиҳозлари.

Қандолатчилик маҳсулотлари:

·    Турли пишириқлар, ширинликлар, конфет ва шоколадлар, мураббо, мармелад, бисквитлар, печенье ва бошқалар.

·    Кўргазмага қўйилган технологик ускуналарда нон ва қандолатчилик маҳсулотлари томошабинлар иштирокида тайёрлаб кўрсатилади.

Шунингдек:

- ун тегирмони (мини завод);

- мутахассисларнинг маслаҳати (маҳорат дарслари);

- масаллиқни тайёрлаш ва пишириш;

- маҳсулотни қадоқлаш намойиш этилади.

Ярмарка савдолари доирасида иштирокчилар ва меҳмонлар учун:

- турли танловлар ва машҳур санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари;

- болалар учун қўғирчоқлар савдоси;

- «Нон» ва «Қанд» мавзуларида болалар расмлари танлови (ғолибларга эсдалик совғалари топширилади).