Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Металлург» ва «Сўғдиёна» Суперлигадан четлаштирилиши мумкин
Ўзбекистон ПФЛ “Сўғдиёна” ва “Металлург” футбол клубларини Суперлигадан четлаштириш масаласи кўриб чиқилиши бўйича жиддий огоҳлантирди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, “ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент”га мувофиқ клубларни лицензиялаш бўйича ПФЛ ишчи гуруҳи “Сўғдиёна” ва “Металлург” футбол клубларида белгиланган талабларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг ўтказди.
Ўрганишлар жараёнида иккала футбол клублари стадионлари майдонининг талаб даражасида эмаслиги, майдон ёритиш тизимини мутахассисларни жалб этган ҳолда созлаш кераклиги, стадиондаги ўриндиқлар, футболчиларнинг кийиниш хоналари, ҳакамлар ва комиссар хоналари таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, футбол академиясини ташкил этиш чоралари кўрилмаган, молиявий қарздорликлар бартараф этилмаган, шунингдек, “Сўғдиёна” стадионида ОАВ ходимлари учун етарлича шароит яратилмаган.
Мазкур камчиликлар “Сўғдиёна” ва “Металлург” футбол клублари томонидан жорий йил 25 декабрга қадар бартараф этилиши лозим. Акс ҳолда Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг клубларни лицензиялаш бўйича ишчи гуруҳи хулосасига асосан футбол клубларини келаси мавсум учун Суперлигадан четлаштириш масаласи кўриб чиқилади.
Мавзуга оид
22:37 / 22.04.2026
27 миллион машмашаси: ўзбек клублари бюджетдан пул ола бошлади
21:37 / 10.04.2026
Суперлигада ҳакамлик можароси. ПФЛ ҳакамлар марказидан VAR ёзувини сўради
15:12 / 28.03.2026
Ўзбекистонда футболчилар даромад солиғидан озод этилди
20:37 / 27.02.2026