Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари тор таркибда учрашув ўтказдилар
Фото: АКИpress
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Ўш шаҳрида, чегараолди вилоятлари раҳбарлари Кенгашининг иккинчи йиғилиши доирасида Қирғизистон ҳукумати раҳбари Муҳаммадкалий Абилғозиев билан учрашди.
Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси вазирлар маҳкамаси аппаратининг ахборот таъминоти бўлими хабар қилмоқда.
Унинг маълумотларига кўра, учрашув давомида томонлар мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва долзарб масалалари, шунингдек, чегараолди ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Аввалроқ, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Ўзбекистоннинг чегарадош вилоятлари раҳбарлари билан Қирғизистон ҳукуматининг чегарадош вилоятлардаги мухтор вакиллари кенгаши иккинчи йиғилишида иштирок этиш учун Қирғизистонга етиб борганди.
Эслатиб ўтамиз, икки мамлакат чегарадош вилоятлари раҳбарлари кенгашининг биринчи йиғилиши март ойида Фарғонада бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
07:40
Қирғиз-тожик-ўзбек чегарасидаги «Дўстлик» халқаро савдо-иқтисодий парки концепцияси тақдим этилди
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
18:24 / 29.04.2026
Ташиев давлат тўнтаришига уринишга алоқадорликда гумонланмоқда
22:18 / 25.04.2026