Путиннинг ваколатлари кенгайди
Россия Давлат думаси учинчи, охирги ўқишда Россия Федерацияси президентига соддалаштирилган схемада мамлакат фуқаролигини олиш учун номзодларни аниқлаш ҳуқуқини берувчи ҳукумат қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Изоҳда таъкидланишича, бу ташаббус гуманитар хусусиятга эга. Россия фуқаролигини тезлаштирилган ҳолда мураккаб ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий вазиятга эга мамлакатларда, шунингдек, ҳарбий можаролар ҳудудида яшовчи шахслар олиши мумкин. Хусусан, қонун лойиҳаси билан Украина фуқаролари ва рус ватандошларининг Россияга кўчирилиши осонлашади.
Янги соддалаштирилган тартибга кўра, президент томонидан танланган чет элликлар гуруҳи рус тилини билишини тасдиқламаган ва Россияда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган ҳолда беш йил давомида яшамаган ҳолда ҳам Россия паспортини олиши мумкин. Бундан ташқари, айрим тоифалар мавжуд бўлган бошқа фуқароликдан чиқиш шартидан озод қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Канада бош вазири Жастин Трюдо Путинга бир сўз билан таъриф берганди.
Мавзуга оид
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
13:11 / 12.11.2024
Сиёсатшунос Галлямов: Трамп Путин учун тузоқ қўймоқда
09:58 / 12.11.2024
Путин Курск областини Трамп инаугурациясигача қайтармоқчи
22:35 / 11.11.2024