Спорт | 08:23 / 19.12.2018
7834
2 дақиқада ўқилади

Англия Лига кубоги. «Манчестер Сити» яримфиналга йўл олди

Фото: Manchester City FC

Англия Лига кубогининг чорак финалидан ўрин олган иккита учрашув бўлиб ўтди.

Мусобақанинг амалдаги ғолиби «Манчестер Сити» «Лестер» меҳмони бўлиб, асосий вақтда 1:1 ҳисобидаги дурангга рози бўлди. Пенальтилар сериясида мезбонлар муваффақиятсиз қатнашиб, «шаҳарликлар»ни яримфиналга кузатиб қўйди.

Бошқа бир баҳсда иккинчи ва учинчи лига жамоалари – «Мидлсбро» ва «Бертон» тўқнаш келди. Иккинчи бўлим бошида урилган Жейк Ҳескет томонидан урилган гол учинчи дивизион вакили «Бертон»ни Лига кубоги яримфиналига олиб чиқди.

Бугун Лондонда ўтадиган иккита ўйин финал остонасига қадам қўядиган яна икки жамоани аниқлаб беради. Тошкент вақти билан тунги соат 00:45да «Челси» «Борнмут»га қарши, «Арсенал» эса «Тоттенҳэм» билан майдонга тушади.

Англия Лига кубоги
Чорак финал, 18 декабрь
Лестер – Манчестер Сити 1:1 (0:1)
Пенальтилар бўйича - 1:3
Голлар: 0:1 – 14 де Брюйне, 1:1 – 73 Олбрайтон.
Лестер – Уорд, Симпсон, Сеюнджю, Фукс, Магуайр, Ндиди, Иборра (Олбрайтон, 61), Геззаль (Мэддисон, 53), Чоудури, Грэй, Ихеаначо (Рикарду Перейра, 81).
Манчестер Сити – Мурич, Уокер, Эрик Гарсия, Отаменди, Стоунз, Фоден, Зинченко, Марез, де Брюйне (Гюндоган, 71), Браим Диас (Стерлинг, 66), Агуэро (Габриэл Жезус, 76).
Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 1:2, 1:3.
Огоҳлантиришлар: Фоден (50), Гюндоган (85).

Мидлсбро – Бертон 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 48 Хескет.

19 декабрь (бугун тунда)
00:45. Челси – Борнмут
00:45. Арсенал – Тоттенҳэм

Мавзуга оид