Жаҳон | 07:30 / 19.12.2018
6058
1 дақиқада ўқилади

Бразилияда ёнғин оқибатида 600 га яқин уйнинг кули кўкка совурилди

Фото: REUTERS/Bruno Kelly

Бразилиянинг Манаус шаҳрида ёнғин оқибатида 600 га яқин уйнинг кули кўкка совурилди. Бунинг оқибатида 2,5 минг киши бошпанасиз қолган. Бу ҳақда Амазонас штатининг қутқарув хизмати маълум қилди.

Globo порталининг маълум қилишича, ёнғин оқибатида 4 киши жабрланган, қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Ёнғин 17 декабрь кечки пайт асосан ёғоч уйлардан иборат ночор тумандан тарқала бошлаган, сўнгра тош уйларга кўчган. Қутқарувчиларнинг тахминича, ёнғинга мултиварканинг портлаши сабаб бўлган.

Йўл четига қўйилган кўплаб транспорт воситалари, кучли шамол ва электр тармоқдаги авария ўт ўчирувчиларга узоқ вақт ёнғинга қарши курашни бошлашга имкон бермаган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид