Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди
Фото: Рамиз Бахтияров
Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани (Тошкент, 2018 йил 17 август) ратификация қилиш ҳақидаги Қонун президент томонидан имзоланди.
“Ҳуқуқий ахборот” каналида айтилишича, Қонун билан Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди.
Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 30 ноябрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2018 йил 13 декабрда маъқулланган эди.
Ҳужжатда давлатлараро муносабатларнинг ривожланиш истиқболлари, хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, сув-энергетика, экология, маданий-гуманитар, ҳарбий-техникавий ва бошқа соҳаларда икки томонлама манфаатли муносабатларнинг асосий принциплари ва устувор йўналишлари белгилаб берилган.
Мавзуга оид
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
21:26 / 25.08.2025
Тожикистонда фолбин ва сеҳргарлар хизматидан фойдаланганлик учун жазо жорий этилди
07:46 / 23.08.2025
Россияга исириқ олиб борган тожикистонлик аёл 8 йилга қамалди
17:52 / 04.12.2024