Жамият | 11:16 / 21.12.2018
21677
1 дақиқада ўқилади

Элликқалъадаги хонадонда ёнғин юз берди. Уй ичидан тўрт кишининг жасади топилди

Фото: Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ

2018 йил 20 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида Сарбий ОФЙда жойлашган уйда яшаган фуқаро С.Б.нинг уйида ёнғин содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабарига кўра, ёнғин оқибатида уйнинг 165 кв метр майдонида томи, шифти ва уй жиҳозлари ҳамда «ВАЗ 2106 Жигули» русумли машина ёниб зарарланган. 

Ёнғинга 4та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Ёнғин ўчирувчилар томонидан кўрилган ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилган.

Ёнғинни ўчириш вақтида уйнинг ичидан уй эгаларининг тўрт нафари куйган ҳолдаги жасадлари топилган.

Ёнғинни келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид