Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роскомнадзор BBC’ни текширишни бошлади. Бундан олдин Британияда RT’нинг нохолислиги маълум қилинганди
Роскомнадзор Россия Федерацияси ҳудудида тарқатиладиган BBC World News канали ва BBC интернет-нашрларини текширишни бошлади.
Текширув тақдим этилаётган материаллар Россия қонунчилигига мувофиқ келишини аниқлаш мақсадида ўтказилмоқда.
У Британиянинг Ofcom идораси RT телеканали Буюк Британияда эфирга узатиш қоидаларини бузгани ҳақида маълум қилганига алоқадор, дея аниқлик киритди Роскомнадзор.
20 декабрь куни Ofcom RT’нинг 2018 йил март-апрель ойларида эфирга чиққан еттита дастурида объективлик тамойилларига амал қилинмагани ҳақида маълумот берди. Дастурлар, хусусан, Скрипалларнинг заҳарланиши ва Суриядаги можарога бағишланган.
Британия идораси RT’га нисбатан санкциялар ҳақида ҳозирча қарор қабул қилмади. Канал жаримага тортилиши ёки Буюк Британияда эфирга чиқиш бўйича лицензиядан маҳрум этилиши мумкин.
RT Буюк Британияда иш бошлаган 2011 йилдан бери, Ofcom унда эфирга узатиш қоидаларининг бузилиши бўйича 15та ҳолатни аниқлади.
Мавзуга оид
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
11:19 / 25.04.2026
BBC логотипи билан Зеленскийга оид сохта видео тарқатилди
15:56 / 25.02.2026
2025 — урушдаги энг қонли йил: BBC ва “Медиазона” ҳисоботи
21:45 / 24.02.2026