«Ювентус» клуби ва ҳимоячи Алекс Сандро ҳамкорликни узайтиришди.
Бразилиялик футболчи «оқ-қоралар» билан 2023 йилгача мўлжалланган шартномани имзолади.
27 ёшли Алекс Сандро 2015 йилдан бери «Ювентус» шарафини ҳимоя қилмоқда. Жорий мавсумда у 14та ўйин ўтказиб, 2та голга ҳаммуаллифлик қилган.
















