Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bild: Германия Эрон авиакомпаниясига немис аэропортларидан парвозларни тақиқлайди
Фото: Global Look Press/Mahan Air
Германия ҳукумати Эроннинг Mahan Air авиакомпаниясига немис аэропортларидан парвозлар амалга оширишни тақиқлайди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Bild хабар берди.
Нашрнинг билдиришича, парвозлар 2019 йил январдан бошлаб тақиқланади. Айни пайтда авиакомпания ҳафтасига олти марта Мюнхен ва Дюссельдорфдан Теҳронга парвозларни амалга оширади.
Газетанинг хабар қилишича, Mahan Air Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг собиқ командирига тегишли. Қайд этилишича, авиакомпания Сурия президенти Башар Асад билан ҳамкорлик қилади ва бу давлатга жангарилар ва қурол ташиш билан шуғулланади.
Mahan Air авиакомпанияси 2011 йилда АҚШнинг санкциялар рўйхатига киритилган бўлиб, унга нисбатан сўнгги санкциялар шу йилнинг майида жорий этилган.
Мавзуга оид
16:27 / 02.02.2026
Эронда «Оскар»га номзод бўлган филм ижодкорларидан бири ҳибсга олинди
14:58 / 02.02.2026
Хоминаий АҚШни катта уруш хавфидан огоҳлантирди
11:01 / 02.02.2026
Эрон намойишларда ҳалок бўлган қарийб 3000 кишининг исмларини эълон қилди
22:21 / 01.02.2026