Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Instagram ўрнига ўзининг «ички» ижтимоий тармоғини жорий этмоқчи
Эрон Instagram ўрнига мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳаллий ижтимоий тармоқни йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда Эрон кибермакон бўйича олий кенгаши котиби Абулҳасан Фирузободийга таяниб Mehr агентлиги хабар берди.
«Биз Instagram’дан музокара ўтказишни сўрадик, аммо ҳозирча ҳеч қандай учрашув бўлмади», деди Фирузободий.
Декабрь ойи бошида Фирузободий миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга бўлган ҳар қандай хориж мессенжери Эронда ўз вакилига эга бўлиши кераклиги ҳақида айтганди.
Эронда Twitter ижтимоий тармоғига кириш ҳам ёпилган. Аммо шунга қарамай, президент Ҳасан Руҳоний ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг Twitter’да расмий аккаунтлари мавжуд.
Мавзуга оид
16:27
Эронда «Оскар»га номзод бўлган филм ижодкорларидан бири ҳибсга олинди
14:58
Хоминаий АҚШнинг ҳар қандай ҳужуми катта урушга олиб келишидан огоҳлантирди
11:01
Эрон намойишларда ҳалок бўлган қарийб 3000 кишининг исмларини эълон қилди
22:21 / 01.02.2026