Ўзбекистон | 11:53 / 24.12.2018
26372
2 дақиқада ўқилади

«Ўзавтосаноат» 32 та дилерлик корхонасидаги ўз улушини сотади

«Ўзавтосаноат» АЖ хусусий дилерлик корхоналари сонини кўпайтириш мақсадида, 32 та дилерлик корхоналари устав фондларидаги ўз улушларини аукцион савдоларига қўйганлигини маълум қилди.

Ушбу корхоналарнинг ҳар бири тайёр, юқори даромадли бизнес бўлиб, янги автомобиллар, эҳтиёт қисмлар сотувининг амалдаги тизимини, шунингдек автосервис хизматлари кўрсатиш тизимини ўзида қамраб олган.

Савдоларга автомобиллар сотувининг шаффоф тизимлари ривожига ва уларга сотувдан кейин хизмат кўрсатишга инвестиция киритиш истагида бўлган хусусий инвесторлар (юридик ва жисмоний шахслар) таклиф этилади.

Аукцион савдолари ташкилотчиси – «Respublika mulk markazi» АЖ. Савдолар 2019 йил 21 январда ўтказилади. Савдоларда қатнашиш учун дилерлик корхонаси устав капиталидаги улуш бошланғич қийматининг 15 фоизини ўтказиш талаб этилади.

Қуйида улушлари сотувга қўйилган дилерлик корхоналари номлари ва уларнинг бошланғич нархлари билан танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзавтосаноат»нинг 2018 йил биринчи ярмидаги соф фойдаси маълум бўлганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид