Жаҳон | 15:11 / 25.12.2018
11435
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиб кетса, Хитой барқарорликни сақлашда кўмак бермоқчи

Фото: AP Photo, Ng Han Guan

АҚШ ҳарбийлари сони Афғонистонда камаядиган бўлса, Хитой ҳукумати бу мамлакатда тинчлик ва барқарорликни сақлашда кўмак беради. Бу ҳақда Хитой ТИВ расмий вакили Хуа Чуньин маълум қилди. 

«Қўшма Штатлар қандай ҳаракат қилиш кераклигини ўзи ҳал қилади. Хитойга келадиган бўлсак, биз бошиданоқ Афғонистон масаласида ягона ва ўзгармас позицияда турибмиз. Хитой илгаригидек, Афғонистон муаммоси тинчлик, барча манфаатдорлар томонларнинг бирлашиши йўли орқали ечилиши тарафдоридир» деди у.

Унинг сўзларига кўра, Пекин Афғонистондаги низони куч ишлатиш йўли билан ҳал қилиш имкониятини инкор этади. 

«Хавфсизлик, барқарорлик ва Афғонистоннинг ривожланиши нафақат ушбу мамлакат, балки бутун Жанубий Осиё минтақасига ижобий таъсир кўрсатади», – деди Хуа Чуньин.

Ўтган ҳафтада CNN телеканали АҚШ президенти Дональд Трамп 2019 йил январида Афғонистондан етти минггача америкалик ҳарбийлар олиб чиқиб кетилиши ҳақида маълум қилиш мумкинлигини билдирганди.

Мавзуга оид