Ўзбекистон | 13:23 / 25.12.2018
22250
1 дақиқада ўқилади

Қўшилган қиймат солиғининг фарқланган ставкалари белгиланди

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси янги модда билан тўлдирилди - «226-4-модда. Қўшилган қиймат солиғининг фарқланган ставкалари».

Бу ҳақда президент томонидан имзоланган “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда айтилади.

«226-4-модда. Қўшилган қиймат солиғининг фарқланган ставкалари

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтган солиқ тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғининг фарқланган ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Қўшилган қиймат солиғининг турли фарқланган ставкалари белгиланган бир неча фаолият турлари билан шуғулланадиган қўшилган қиймат солиғи тўловчилар ушбу фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш ҳамда солиқ тўловчиларнинг тегишли тоифалари учун белгиланган ставкалар бўйича қўшилган қиймат солиғини тўлаши керак».  

Мавзуга оид