АҚШ Симферополда Грузиядаги Ричард лугар номидаги лабораторияга ўхшаган биолаборатория ташкил этиш мақсадида бўлган. Бу ҳақда Роспотребнадзор раҳбари, Россиянинг бош давлат санитар врачи Анна Попова маълум қилди.

«Бугунги кунда Украинада Пентагон маблағлари ҳисобидан АҚШнинг 11 лабораторияси фаолият кўрсатмоқда. Симфереополда ҳам ана шундай биолаборатория ташкил этиш режалаштирилган бўлган», – деди Попова.

Аввалроқ Грузиянинг собиқ давлат хавфсизлиги вазири Игорь Гиоргадзе АҚШ президенти Дональд Трампга Тбилиси яқинидаги Ричард Лугар номидаги лаборатория фаолиятини тергов қилиш илтимоси билан мурожаат қилганди. Гиоргадзе 2015 йил декабрда лабораторияда С гепатитидан даволанишдан кейин 30 киши ўлгани ҳақида маълумот келтирган.