Фан-техника | 10:46 / 26.12.2018
6443
2 дақиқада ўқилади

Honda суперкар мотори овозига ўхшаш овозга эга, болаларни тинчлантирувчи ўйинчоқ тақдим қилди

Фото: Honda

Honda автомобилсозлик компанияси NSX суперкари моторига ўхшаш овоз чиқарувчи, автомобил кўринишидаги юмшоқ ўйинчоқ Sound Sitter’ни тақдим қилди. Компанияда таъкидланишича, ўйинчоқ эмизикли болаларга тинчлантирувчи таъсир кўрсата олади. 

Ўйинчоққа Honda NSX мотори овозини чиқарадиган махсус динамик ўрнатилган. Динамикни масофадан фаоллаштириш мумкин. Таъкидланишича, ўйинчоқ чиқарувчи паст частотали монотон овозлар ҳомила онаси қорнида эшитадиган овозларга ўхшашдир (мисол учун, қон айланиши ва юрак уриши).

Ўйинчоқни ишлаб чиқишда турли моделлар, жумладан 1986 йилги Integra, 1987 йилги Prelude, 1999 йилги S2000 ҳамда NSX ўрганилган. Тадқиқотнинг кўрсатишича, янги суперкар товушининг частотаси ҳали дунёга келмаган бола кўниккан овозларга яқиндир.

Янги авлоддаги Honda NSX гибрид куч қурилмаси билан жиҳозланади. У ўз ичига 3,5 литрли твин-турбо двигатели, учта электромотор ва 9 поғонали узатмалар қутисини олган. Куч қурилмасининг умумий қуввати 573 от кучини ташкил қилади. Суперкар жойидан 100 км/соат тезликкача тахминан 3 сонияда тезлаша олади, максимал тезлиги эса соатига 307 кмни ташкил қилади.

 

Мавзуга оид