Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп: АҚШ энди жаҳон полициячиси бўла олмайди
Фото: Saul Loeb/AFP/Getty Images
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ироқдаги Америка ҳарбий базасига ташрифи чоғида маълум қилишича, Қўшма Штатлар энди жаҳон полициячиси бўлиши мумкин эмас. Президентнинг сўзлари NBC томонидан келтирилган.
Трампнинг ҳарбийлар билан учрашувда қайд этишича, АҚШ Ер юзидаги ҳар бир халқ учун «кураш» олиб бормаслиги керак. Президент Америка ҳимоясини истаганларга «тўлаш»ни таклиф қилди.
«Қўшма Штатлар энди жаҳон полициячиси бўлолмайди. [Ҳарбий] юк бутунлай АҚШ зиммасида бўлиши адолатсиз ҳолат», - деди Трамп.
Унинг қўшимча қилишича, АҚШ қўшинлари бутун дунёга тарқалиб кетган ва «кўпчилик ҳеч нарса эшитмаган» мамлакатларда ҳам иштирок этмоқда. Трампнинг хулоса қилишича, бу «кулгили».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2019 йилда Трамп импичмент хавфи билан тўқнаш келиши мумкин экани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:04 / 23.05.2026
АҚШ Миллий разведкаси раҳбари истеъфога чиқди
23:05 / 22.05.2026
Рубио АҚШнинг Россия ва Украина билан музокаралари боши берк кўчага кириб қолганини айтди
20:13 / 22.05.2026
Тобора кўпроқ америкаликлар Трампнинг иқтисодий сиёсатидан норози
19:51 / 22.05.2026