Ўзбекистон | 15:10 / 28.12.2018
9271
1 дақиқада ўқилади

Ҳукумат Мурожаатномада белгиланган ишлар бўйича ҳар чоракда парламентга ҳисобот беради

Келгусидаги вазифалар ва мақсадларни рўёбга чиқаришда бош дастуриламал ҳисобланадиган президентнинг парламентга мурожаатномасида илгари сурилган чора-тадбирлар ижроси юзасидан Бош вазир ва ҳукумат аъзолари ҳар чоракда Сенат ва депутатлар олдида ҳисобот беради.

«Биз янги йилдан бошлаб сиёсий ҳаётимизда янги бир амалиётга жорий этамиз. Кириб келаётган йилнинг бош ҳужжати бўлган Мурожаатномада баён қилинган ҳар бир устувор йўналиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида Бош вазир ҳукумат аъзолари билан бирга Сенат ва Қонунчилик палатаси олдида ҳар ойда ҳисобот бериб боради», деди давлатимиз раҳбари.

Президент мурожаатномада илгари сурилган таклифлар қоғозларда қолиб кетмаслиги учун ҳам ҳукумат ҳисобот бериб бориши, жараён ОАВда кенг ёритилиши кераклигини айтиб ўтди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид